
Politexnikum tarixi
Ғузор энергетика саноати техникуми биноси 2005-йилда қурилган.Ташкил этилган йили 2005-йил ва ўша пайтда Ғузор маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи эди. 2011-йилда олий ва ўрта махсус таьлим вазирлигининг фармойишига асосан Ғузор нефть-газ коллежи мақоми берилган Ғузор энергетика саноати техникуми Қарши Муҳандислик – иқтисодиёт институти ҳузурида 2020-йил 2-сентябрда ташкил этилди. Техникум директори этиб физика-математика фанлари номзоди Худайбердиев Аъзам Турсунович тайинланди. Унга қадар А.Т.Худайбердиев Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида “физика” кафедраси мудири вазифасида фаолият юритган. Устоз ўз соҳасининг етук мутахассиси, физик олим, физика-математика мутахассислиги бўйича юзлаб шогирдлар тайёрлаб уларга устозлик килганлар. Устоз раҳбарлик вазифасини бошлабоқ, биринчи навбатда ходимларнинг тартиб интизомига, билим-салоҳиятига катта эътибор қаратдилар. Айниқса ҳар бир ўқитувчининг дарс ўтиш жараёнини жиддий кузатган ҳолда уларга услубий кўмаклар кўрсатиб, ўз устида янада кўпроқ ишлашга, изланишда бўлишликларини доимимй таъкидлаб келадилар. Устоз техникумнинг нафақат ўқув жараёнига, балки тозалик ва ободончилик ишларига ҳам алоҳида аҳамият қаратадилар.
Техникумнинг биринчи ўқув йилида, яъни 2020-2021 ўқув йилида 335 та абитуриент ҳужжат топширди. Абитуриентлар тест синовлари орқали имтиҳон топшириб, талабалик шарафига муяссар бўлишди.Талабалар қуйидаги йўналишлар бўйича таҳсил олишди:
- Кимёвий-технология
- Компьютер инжиниринг
- Автотранспорт
- Технологик машина ва жиҳозлар
- Фойдали қазилмаларни бойитувчи
- Электр станциялари тармоқлари ва тизимлари
- Электр станцияларида сув - ёқилғи мойлаш материаллари технологияси
- Нефть-газ қудуқларини бурғулаш
Техникумни 53 нафар талаба имтиёзли диплом билан тамомлашди.Техникум талабаларига ўқишни тугатганларидан сўнг институтга ўз йўналишлари бўйича суҳбат асосида 2-курсдан қабул қилиш имтиёзи берилди.Бу имтиёздан унумли фойдаланган 108 талаба институтга сухбат асосида ўқишга қабул қилинди.
2021-2022 ўқув йилида 97 нафар абитуриент ўқишга қабул қилинди.Шу ўқув йилида қуйидаги йўналишлар бўйича талабалар таҳсил олишди:
- Нефть-газни қайта ишлаш технологияси
- Кимёвий технология
- Электр станциялари тармоқлари ва тизимлари
- Бухгалтерия ҳисоби ва аудит
- Геодезия ва картография
Техникумни 11 нафар талаба имтиёзли диплом билан тамомлади.Жами 16 нафар талаба олий таълимга ўқишга кирди.
2022-2023 ўқув йилида 114 нафар абитуриент ўқишга қабул қилинди ва куйидаги йуналишлар буйича тахсил олишди:
- Нефть-газни қайта ишлаш технологияси
- Бухгалтерия ҳисоби ва аудит
- Электр станциялари тармоқлари ва тизимлари
- Технологик машиналар ва жиҳозлар
- Компьютер инжиниринг
- Кутубхонашунослик
Техникумда сиртқи бўлим ҳам мавжуд бўлиб , ўқиш муддати 2,5 йилни ташкил этади. 2021-2022 ўқув йилида 112 талаба техникумнинг сиртки бўлимига ўқишга қабул қилинган.2022-2023- ўқув йилида сиртқи бўлимга кабул килинган талабалар сони 86 тани ташкил этди ва улар куйидаги мутахасисликлар бўйича ўкишмокда:
- Нефть-газни қайта ишлаш технологияси
- Электр станциялари тармоқлари ва тизимлари
- Кимёвий технология
- Нефть-газ қудуқларини бурғулаш
- Бухгалтерия ҳисоби ва аудит
Талабаларга барча мутахассислик бўйича малакали ўқитувчилар дарс бериб келишмокда. Уларнинг таркибида ўндан зиёд катта ўқитувчи, тўртта магистр ва битта фан номзоди даражасидаги педагоглар фаолият кўрсатмокдалар. Ўз касбининг жонкуярлари бўлмиш А.Худайбердиев, Э.Омонов, Б.Мақсадов, Б.Сафаров, О.Тошмуродов, Д.Эргашев, А.Носиров, Р.Тоғаева, Д.Фармонова, И.Пардақулов, А.Норқулов, Д.Жабборова, Г.Сайханова, Б.Рахмоновлар талабаларнинг меҳрини қозонишган.Техникум директори А.Худайбердиев ташаббуси билан талабаларнинг ўз йўналишлари бўйича чуқурроқ билим олишлари учун Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ва Тошкент ахборот технолгиялар университети Карши филиалидан профессор-ўқитувчилар ўқув жараёнига жалб қилинганлар.
Талабалар фақат назарий билим олиш билан чекланиб қолмай, балки ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётини ўташади.Техникумда электр станциялари тармоқлари ва тизимлари, технологик машиналар ва жиҳозлар,автотранспорт йўналиши бўйича ўқув амалиёти ўташлари учун ўқув амалиёт устахонаси мавжуд.Устахона барча жиҳозлар билан таъминланган ҳамда барча шароит ва имкониятлар яратилган. Устахона мудири Носиров Абдулла ва амалиёт рахбарлари хар бир ўқув амалиётини жонкуярлик билан ўтади.
Ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётларини ўташ учун қуйидаги ташкилотлар билан ҳамкорлик шартномалари тузилган. 1.Ғузор туман электр таъминоти корхонаси.2.Косон нефт-газ қидирув экспедициясининг Ғузор филиали. 4. Шўртан нефт-газ қазиб чиқариш бошқармаси.5.Ғузор туман ахборот-кутубхона маркази.6.Агробанк АТБ Ғузор бўлими.7.Халқ банки Ғузор бўлими.Бундан ташқари Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида, Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида талабаларни ўқув жараёнларни ўрганиш учун танишув амалиётларини ўташади.Иккала олийгоҳ билан ҳам техникум ўртасида ҳамкорлик ишлари ўрнатилган.Амалиётларда малакали мутахассислар ўз билим ва тажрибалари асосида ёшларга иш ўргатишади.Амалиёт учун масъул шахс ишлаб чиқариш амалиёти бўйича директор ўринбосари Д.Жабборова.
Дарсларнинг ўз вақтида ўтилиши,талабаларнинг давомати, ўқитувчиларнинг дарс жараёнидаги фаолияти ва меъёрий ҳужжатлар билан ишлай олиши, буларнинг барчасига ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари жавобгар ҳисобланади. 2020-2021 ўқув йилида ЎТИБДЎ Соатов тайинланган. Соатов катта тажрибага эга мутахассис ҳисобланади, чунки анча йил коллежда шу соҳада фаолият юритган. Шунинг учун техникумда ҳам ўз вазифасини аъло даражада бажариб келди. Талабчанлиги,меҳнатсеварлиги билан ҳамкасблари орасида ҳурмат қозонди.Соатов Б. бошқа ишга ўтиши муносабати билан 2021-2022 ўқув йилида бу лавозимга Норқулов Ф. тайинланди. Норқулов тинимсиз меҳнатлари ва изчил ҳаракатлари туфайли, коллективда ўз ўрнига эга бўлди.2023-йил бошқа туманга ишга ўтганлиги туфайли 2022-2023 ўқув йилида бу лавозимга А.Турсунов тайинланди.
Техникумда касбий фанлар кафедраси фаолият юритади.Дастлабки йили кафедра мудири лавозимида Э.Омонов ўз фаолиятларини олиб борди.Айни пайтда бу вазифани О.Тошмуродов бажариб келмоқда.Барча йўналишлар бўйича 118 дан ортиқ фанлар ўтилади.
Билим даргоҳида талабаларнинг севимли маскани,маънавият ва маърифат ўчоғи бўлмиш ахборот кутубхона маркази фаолияти энг юқори чўққида десак муболаға бўлмайди.Бу хонага кирган ҳар бир талаба,ҳар бир ўқитувчи чиқиб кетишга шошилмайди.Кутубхона бадиий,шеърий, ўқув дарсликлари билан лиммо-лим.Кутубхона фондида жами 4805 та китоб мавжуд.Шундан 1072 та бадиий,442та сиёсий 164 та шеърий,қолган 3127 таси ўқув дарсликларни ташкил этади. Технологиялар ривожланган даврда кутубхоналарни ҳам компьютерсиз тасаввур қилиб бўлмайди.Талаба ва ўқитувчилар интернет оламидан дарсликлари бўйича керакли маълумотларни олишади.АКМ мудираси Муродова Зулфия ўз касбининг жонкуярларидан.Ўзининг тиришқоқлиги,хушмуомалалиги,меҳнатсеварлиги туфайли АКМ ҳар доим ўқувчилар билан гавжум.Муродова талабаларни,ўқитувчиларни китоб билан таъминлашдан ташқари,турли тадбирлар ташкиллаштириб туради.Айниқса Навоийхонлик, Бобурхонлик кечалари,наврўз байрамлари ҳар доим катта тайёргарликлар билан ўтади.
Техникумда спорт зали мавжуд бўлиб,талабалар учун барча шарт - шароитлар муҳайё қилинган. Талабалар ўқишдан бўш вақтларида спортнинг волейбол,баскетбол,стол тенниси, шахмат-шашка турлари билан шуғулланишади. Жисмоний тарбия мураббийи Бозоров Шомурод машғулотларни мунтазам назорат қилиб боради. Бундан ташқари ҳар йили Ғволейбол бўйича “Директор кубоги” учун мусобақалар ўтказилиб турилади.Техникумнинг талаба қизлари жорий йилда 4 босқичли “Баркамол авлод”спорт мусобақасининг қизлар ўртасида волейбол тури бўйича туман,вилоят босқичида биринчи ўринни эгаллаб, Хоразм вилоятида ўтказилган республика босқичида муносиб иштирок этишди. Албатта бу техникум учун катта ютуқ ҳисобланади. Соғ танда – соғлом ақл деганларидек техникум ходимлари ва ўқитувчилар ҳам бўш вақтларида спортнинг волейбол ва баскетбол турлари билан шуғулланиб туришади.
Узоқ масофадан қатнаб ўқийдиган талабалар учун техникумда ётоқхона мавжуд бўлиб, 50 ўринга мўлжалланган ва барча шароитлар яратилган.Талабаларнинг ётоқхона қонун - қоидаларига риоя қилишини ҳар доим навбатчилар томонидан назорат қилиб турилади.
Техникум фаолияти бошлангандан буён ҳар йили мактаб ўқувчиларини ўқишга жалб қилиш бўйича “Касблар фестивали” деб номланган очиқ эшиклар куни ташкил этилади.Ўтган 2023 йилда очиқ эшиклар куни катта тадбирга айланиб кетди.
Ғузор туманида жами 83та мактаб бўлиб, шундан 65 та мактабда тарғибот ишлари олиб борилди.Тарғибот ишларини олиб бориш учун йўналишлар кесимида буклетлар, баннерлар тайёрланди.2023 йилнинг май ойида мактаблардаги тарғибот ишлари натижаси бўйича техникумда очиқ эшиклар куни ўтказилди.Унда туманимиздаги 50 дан ортиқ мактаблар иштирок этди.Мактаб битирувчиларини жалб этишда Ғузор туман мактаб ва мактабгача таълим бўлими яқиндан ёрдам берди. Техникумда тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш учун ўқитувчилар ўртасида “ Тарғибот ишлари” деб номланган ижтимоий тармок гурухи фаолият юритмокда. Қабул комиссияси штаби ташкил этилиб, олиб борилаётган ишлар Қашқадарё вилоят телевидениеси оркали ёритилиб борилди,маьлумотлар жамланмаси ва видеороликлар тайёрланди. Натижада Техникумда 13 йўналиш бўйича 320 та ҳужжат қабул қилинди.
Техникумда янгидан-янги йўналишлар,ўзгаришлар бўлиши,талабаларнинг яхши илм олишлари ва уларга қулай шарт шароитлар яратишда техникум маъмурияти ва барча ходимлар шижоат билан тинимсиз меҳнат қилмоқдалар. Байрамлар ва мавьнавий-маьрифий тадбирлар кўтаринки рухда ўтказилиб келинмокда.Сиёсий жараёнларда ҳам техникум коллективи жуда фаол.2023 йил 30 апрель Ўзбекистон Республикаси Референдумида, 2023 йил 9 июль Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнларига Техникум жамоаси фаол иштирок этишди. 2024-2025- ўқув йилида Техникумда кундузги,сиртқи ва дуал таьлим бўйича ёшларни қамраб олиш борасида амалий ишлар амалга оширилмокда. Кундузги таълимда 5 та мутахассислик бўйича 67 нафар ўқувчи ,сиртқи таълимда 3 та мутахассислик бўйича 55 нафар ўқувчи, дуал таълим шаклида 5 та мутахассислик бўйича 87 та ўқувчи қабул қилинди.Айни пайтда техникумда жами 357 нафар талаба таҳсил олмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора тадбирлари тўғрисида” ги ПФ -158 сонли фармонига асосан Ғузор ттумани 3-сон политехникуми ташкил этилди. (Ғузор энергетика саноати техникуми ) биноларини капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича топшириқлар берилганлиги;
Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини яна такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурини жорий қилиш юзасидан 2024 йил 16 декабрда ўтказилган йиғилишининг 97 - сон баёни 3- иловаси билан Ғузор энергетика саноати техникумини Халқаро таълим дастурлари жорий қилинадиган техникумларнинг ўцув хоналари ва устахона биноларини таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш учун 5.4 млрд сўм ҳисобига таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2025 йил 18 февралда 22-сон хати билан вилоят ҳокимлигига мурожаат қилинганлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги “ Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора тадбирлари тўғрисида” ги ПФ -158 сонли фармонига асосан Ғузор ттумани 3-сон политехникуми ташкил этилди. (Ғузор энергетика саноати техникуми ) биноларини капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун бинонинг хизмат хоналарини таъмирлаш лозимлиги билдирилди.
2025-2026 ўқув йили учун 9 -11 синф битирувчиларини қамраб олиш мақсадида қуйидаги мутахассисликлар бўйича:
- 9-синф битирувчилари учун давлат гранти асосида:
- Электр станциялари ускуналарини таъмирлаш
- Пайвандловчи (Электр,контачка,автоген)
- Рақамли ахбортларни қайта ишлаш устаси
- Кимёвмй ишлаб чиқариш лаборанти
- Автомобилларни таъмирлаш ва уларга ттехник хизмат кўрсатиш(В ва ВС тоифали ҳайдовчи)
- Газ жиҳозларини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш
- Тикувчилик ишлари
- Сув хўжалиги автоматлаштирилган бошқариш тизими оператори В ва ВС тоифали ҳайдовчи)
- Умумтаълим мактабларининг 11-синф битирувчилари учун давлат гранти ва тўлов шартнома асосида қуйидаги мутахассисликлар бўйича:
- Кутубхона ахборот фаолияти (ахборот кутубхона технологиялари)
- Ахборот хавфсизлиги.
- Нефт газ соҳасида компрессор станцияларини ишлатиш.
- Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқари (тармоқлар бўйича)
- Электр ва электромеханик ускунуларини техник эксплуатация қилиш ва хизмат кўрсатиш (тармоқлар бўйича)
- Технологик машиналар ва жиҳозлар
- Сиртқи таълим
- Нефт газ соҳасида компрессор станцияларини ишлатиш
- Электр станциялари тармоқлари ва тизимлари
- Дуал таълим
- Электр станциялари тармоқлари ва тизимлари
- Нефт ва газни қайта ишлаш
- Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича)
- Тикувчи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги 158- ПФ асосида Қашқадарё вилояти Ғузор туман 3- сон политехникуми ички ва ташқи меҳнат бозорига малакали ўрта бўғин мутахассисини етказиб бериш мақсадида халқаро таълим дастурини Жорий қилиш учун танлаб олинган бўлиб Буюк Британиянинг Пеарсон БТЕК лойиҳаси асосида 9 - 11 синф битирувчиларини қуйидаги мутахассисликлар бўйича
- Электр станциялари тармоқлари ва тизимлари
- Компьютер графикаси ва дизайн оператори
- Нефт газ қазиб олиш бўйича техник
- Металга ишлов бериш
Ўқиш муддати 2 йил. Битирувчиларга дунёнинг 70 та давлатида амал қилувчи диплом берилади.Ўқиш даврининг биринчи йили политехникумда иккинчи йили Буюк Британияда амалга оширилади.